
Фото: Getty Images
Канаданинг Альберта университети олимлари COVID-19 коронавирусининг кўпайишини блокловчи дори воситасини топди. Тадқиқот натижалари Journal of Biological Chemisty илмий журнали сайтида эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, гап Эбола безгагини даволаш учун яратилган «Ремдесивир» (RDV) дори воситаси ҳақида кетмоқда. Олимларнинг таъкидлашича, мазкур дори РНК тузилиши коронавирусникига ўхшаш Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) ва SARS-CoV атипик пневомиясига қарши синовдан ўтказилган.
«Биз SARS-CoV, MERS-CoV ҳамда SARS-CoV-2’дан деярли бир хил натижаларни олдик», — дейилади тадқиқотда.
Вирусологларнинг сўзларига кўра, «Ремдесивир»ни COVID-19 касаллигини келтириб чиқарувчи SARS-CoV-2 вирусига қарши тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи восита сифатида баҳолаш мумкин. Олимлар мазкур препаратни клиник синовдан ўтказиш зарурати ҳақида маълум қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар