3 595
Президент Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган тракторларнинг сифати ва нархини танқид қилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 апрель куни кимё, агротехника ва автомобиль саноати корхоналарида ишлаб чиқариш суръатларини таъминлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда қишлоқ хўжалиги техникаларни ўз вақтида сотиш учун харидор билан ишлаш тизимини ривожлантириш, фермер ва деҳқонларга бу борада кредит имтиёзлари бериш зарурлиги қайд этилди. «Агротехсаноатхолдинг» компаниясига қишлоқ хўжалиги техникаларини электрон буюртма асосида сотиш тизимини жорий этиш вазифаси қўйилди.
Маҳаллий ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги машиналари сифати ва нархи танқид қилинди, бу жиҳатда улар хорижники билан рақобатдош эмас. Техника қиммат бўлса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархига ҳам таъсир қилади.
Шу муносабат билан ҳамма техника нарх-навосини таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқаришни оптималлаштириш, металл қуйиш қувватларини тезроқ ишга тушириб, локализация даражасини ошириш бўйича топшириқлар берилди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
«Маҳаллийлаштиришдан мақсад — ўзимизнинг қишлоқларга мос, деҳқонларга тўғри келадиган ҳамёнбоп миллий тракторлар ишлаб чиқариш», — деди Шавкат Мирзиёев.
Пахта теримини механизациялашни жадаллаштириш, жорий йил сентябргача жойларга камида мингта пахта териш машинаси етказиб бериш, барча ҳудудларда сервис марказлари ташкил этиш вазифаси белгиланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди