14:00 / 22.04.2020
2 458

Honor компанияси янги смартфони сотувга чиққанидан 1 дақиқа ўтиб, 42 млн доллар ишлаб олди

Honor компанияси янги смартфони сотувга чиққанидан 1 дақиқа ўтиб, 42 млн доллар ишлаб олди
Фото: 3DNews
15 апрель куни Honor компанияси Хитойда ўзининг янги Honor 30 смартфонлар сериясини тақдим этган эди. Ундан учта модель ўрин олган (Honor 30, Honor 30 Prо ва Honor 30 Prо+) бўлиб, ишлаб чиқарувчилар моделлар нархини 425 доллардан 850 долларга қадар баҳолаган. 21 апрель куни компания ушбу қурилмаларнинг илк партиясини сотишни бошлади. Савдолар бошланганидан бир дақиқа ўтиб, Honor бир неча ўн миллион доллар ишлаб олди, деб хабар беради 3DNews.

Компания ўзининг Weibo ижтимоий тармоғидаги аккаунти орқали Хитой бозоридаги муваффақияти тўғрисидаги маълумотлар билан бўлишди. Турли ритейлерлар орқали 1 дақиқа ичида 300 миллион юанлик (42 миллион АҚШ долларидан ортиқ) Honor 30 смартфонлар серияси сотилган. Рақамларга кўра, бунча маблағни йиғиш учун тахминан 54 500 тадан 100 000 тагача қурилма сотилиши керак бўлган.

Honor 30 кичик модели янги Kirin 985 процессори базасида яратилган. Қурилмага 6,53 дюймли OLED дисплей ўрнатилган бўлиб, тезкор хотираси 6 ёки 8 гигабайт, ички хотираси эса 128 ёки 256 гигабайтни ташкил этади.

Honor 30 Pro’да эса Kirin 990 5G процессори қўлланилган. Смартфонга четлари эгилган 6,57 дюймли АМOLED дисплей, 8 гигабайт тезкор хотира, шунингдек, 128/256 ички хотира ўрнатилган.

Флагман сериясига кирувчи Honor 30 Prо+ модели эса Kirin 990 5G базасида ишлайди, 6,57 дюймли АМOLED дисплей ўрнатилган, асосий камераси 50 мегапиксель. 8/12 гигабайт тезкор ҳамда 256 гигабайт ички хотирали версияларини танлаш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Honor компанияси янги смартфони сотувга чиққанидан 1 дақиқа ўтиб, 42 млн доллар ишлаб олди