Фото: РБК
Telegram мессенжери гуруҳли видеоқўнғироқлар функцияси ишга туширилиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда компания хабарида айтилган.
Telegram’да таъкидланганидек, функцияни ишга тушириш 2020 йил охиригача режалаштирилган. Хавфсиз гуруҳли видеоқўнғироқлар учун технологияни яратиш мўлжалланмоқда.
«Ҳозирги глобал локдаун видеоалоқа бўйича ишончли восита зарурлигини кўрсатди. 2020 йилда видеоқўнғироқлар 2013 йилдаги хабарлар алмашинувига жуда ўхшаш. Ёки хавфсиз, ёки фойдаланишга яроқли бўлган дастурлар мавжуд, аммо бир вақтнинг ўзида шу икки жиҳатни ўзида бирлаштиргани йўқ. Биз буни ҳал қилмоқчимиз ва 2020 йилда сизни хавфсиз гуруҳли видеоқўнғироқлар билан таъминлашга эътибор қаратамиз», - дейилади Telegram’да.
Мессенжер йил якунларига кўра ойлик аудитория 400 миллионгача кўпайгани ҳақида хабар берди. Бир йил олдин унинг аудиторияси 300 миллион фойдаланувчи эди.
Компаниянинг таъкидлашича, пандемия ва уйдан ишлашга ўтиш шароитида, Telegram ижтимоий тармоқлар йўналишида 20дан ортиқ мамлакатда энг кўп юклаб олинган иловага айланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди