Фото: ТАСС
Facebook гуруҳли видеоқўнғироқларни амалга ошириш имконини берувчи Messenger Rooms хизматини ишга тушираётганини маълум қилди. Хабар қилинишича, видеоқўнғироқларда бир вақтнинг ўзида 50 нафаргача киши қатнашиши мумкин, суҳбатлашиш вақти чегараланмаган.
Видеоконференцияни Facebook ёки Facebook Messenger аккаунтлари орқали ташкил этиш мумкин, бунда ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтмаганлар ҳам видеоқўнғироққа қўшилиши мумкин.
Messenger Rooms ушбу ҳафтада қатор давлатларда пайдо бўлиши кутилмоқда, сўнгра хизмат барча фойдаланувчилар учун ишга тушади.
Компания ушбу хизмат Instagram ва WhatsApp мессенжерида ҳам йўлга қўйилишини маълум қилган. WhatsApp видеоконференцияларида бир вақтнинг ўзида саккизтагача киши қатнашиши мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди