Скриншот: YouTube
Волгоград тиббиёт илмий марказининг абилитация ва реабилитация лабораторияси олимлари COVID-19 инфекциясидан ҳимояланишга мўлжалланган «Венец-34» шлемини тақдим этди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлардан бири V1 хабар берди.
Мазкур қурилмани яратиш устидаги ишлар 2019 йилнинг сентябрида бошланган. Дастлаб шлем мавсумий аллергиядан азият чекувчи инсонлар учун мўлжалланган. Коронавирус пандемияси тарқала бошлагач, олимлар шлемга қайта ишлов бериб, уни инфекциядан ҳимоя қилувчи қурилмага айлантирган.
Оғирлиги 1,5 килограмм келувчи шлемга хавфли материаллар киришининг олдини олувчи фильтр ва вентилятор ўрнатилган. Қўшимча равишда ингаляция, ҳавони намлантириш ва ультрабинафша нур учун модуль ўрнатиш мумкин.
«Венец-34» нархи 1000 рублни (13 АҚШ доллари) ташкил этмоқда. Шлемларнинг биринчи партияси Волгоград шифокорларига бепул тарқатилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди