Коронавирус пандемияси бошлангандан кейин дунёнинг қарийб барча давлатларида бирин-кетин карантин, изоляция режими жорий этила бошланди. Сиёсат, иқтисодиёт, таълим, маданият, хуллас, барча соҳалар масофадан ишлашга, онлайн мулоқот платформасига жадал ўта бошлади.
Хусусан, давлат ишлари, бизнес лойиҳалар, дарс ўтишларда видеоконференция алоқа тизими кенг қулоч ёзди. Шундай пайтда осмондан тараша тушгандек пайдо бўлган Zoom иловаси энг қулай воситага айланди-қолди.
Айниқса, ҳукуматлар даражасидаги масалаларда мазкур дастур потенциалини қўллаш кенг авж олди. Чунки биргина шу билан Осиёдан тортиб Европанача, Австралиядан то Америкагача бўлган бепоён сарҳадларда G2G, G2B, B2B муҳити яратилди, тасвир орқали жони мулоқотнинг бор салоҳияти, ташкилий-технологик қирралари қамраб олинди. Содда айтганда, қўл бериб, калла қўйиб кўришиш имконият йўқлигини инобатга олмаганда Zoom мажлис, йиғилиш, селектор, анжуман, семинар, консультация, хуллас, барча интерактив форматлар учун энг мақбул воситага айланди. Пировардида у Ўзбекистонга ҳам кириб келди ва жадал оммалашди.
Аммо Zoom деган инновацион платформага бор-будимизни ишониб топширишмиз мумкинми? У орқали яратилган онлайн муҳитда давлат аҳамиятига молик маҳфий маълумотларни муҳокама қилса бўладими? Халқлар, бизнеслар, тақдирларга дахлдор олти, етти, саккиз, тўққиз рақамли суммалари бор ҳисоб рақамлари, банк сирларини бемалол айтиб юбора олиш масаласи-чи?
Бошқача айтганда, бугунги инқироз пайтида Zoom деган виртуал воситачига ўзимизга ишонгандек ишонишимиз керакми? (Аслида воситачиларга бугунги замонди ишониш жуда қийин).
Бундай саволлар ва шубҳалар пайдо бўлиши бежиз эмасдир балки. Чунки АҚШ разведкаси яқинда Zoom хакерлар қаршисида ожиз эканлигини маълум қилди, деб ёзади ABC News.
Қайд этилишича, хакерлар Zoom’нинг янги заифлигини топиши ёки мавжудларидан фойдаланиш эҳтимоли катта. Улар шу орқали дастур фойдаланувчилари — давлат мансабдорлари, бизнесменлар, сиёсатчилар, экспертлар, банкларга оид маълумотларни ўзлаштириб, улардан компромат сифатида фойдаланишлари мумкин.
“Zoom’нинг бирданига оммалашиб кетиши ва уни ҳам давлат, ҳам хусусий секторда ишлатилиши ҳужум учун заиф муҳит яратади. Шу боис Zoom’дан фойдаланаётган ёки шуни мақсад қилган исталган ташкилот эҳтимоли бор хатарларни баҳолаши шарт”, — дейилади АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги ҳисоботида.
Бу борадаги яна бир хавф шундаки, илова ва унинг янгиланиб борадиган кейинги версиялари Хитойда ишлаб чиқиляпти.
“Пекинга Zoom серверидан фойдаланиш имконияти берилган. Бу эса унга АҚШ давлат ва хусусий сектори билан “иш олиб бориш”дек ноёб имкониятни тақдим этади. Бошқа давлатлар ҳам Zoom’нинг ожиз жиҳатларини ўз мақсадларига эришиш йўлида ишлатишади”, - дейилади маърузада.
Zoom эса ABC News манбасига Америка разведкасининг ушбу хулосаларига қўшилмаслигини маълум қилди. Ва махфий хизмат маълумотини “Zoom фаолияти ҳақида ўта кетган ноаниқликдан иборат дезинформация” деб атади.
Манба: platforma.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди