20:10 / 01.05.2020
1 194

Google Zoom рақобатчисини ишга туширди. Ундан исталган киши бепул фойдаланиши мумкин

Google Zoom рақобатчисини ишга туширди. Ундан исталган киши бепул фойдаланиши мумкин

Фото: «Ixbt.com»
Google компанияси Google Meet дастуридаги видеоконференцияларни барча фойдаланувчилар учун ишга туширганини маълум қилди.
Аввал ушбу сервиснинг кенгайтирилган имкониятларидан GSuite ва GSuite for Education бизнес-фойдаланувчилари фойдаланиши мумкин эди.

Май ойидан бошлаб барча фойдаланувчилар Gmail почтаси ёрдамида Google Meet’да рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади.
Хабарда айтилишича, аввал фақат бизнес аккаунтларга эга фойдаланувчиларга тақдим этилган қуйидаги функциялар бепул бўлади:
- давомийлиги 60 дақиқагача бўлган видеоконференциялар (30 сентябргача вақт бўйича чекловларсиз шартлар амал қилади);
- бир вақтнинг ўзида 100 нафаргача иштирокчилар;
- экранни кўрсатиш;
- реал вақт режимида таҳрирлаш;
- экрандаги ойналарни ўзингизга мослаштириш, хусусан, «Мозаика» режими.

Google Meet’даги видеоконференциялар ва уларнинг ёзувлари Google Дискда шифрлаш билан ҳимояланган.
Google’нинг қайд этишича, Google Meet фойдаланувчиларининг маълумотлари реклама учун ишлатилмайди ва учинчи томонга берилмайди.

Google Meet’нинг бепул версиясидан бир неча ҳафта мобайнида ҳамма фойдаланиши мумкин.
Хоҳловчилар хабар олиш учун махсус форма орқали обуна бўлиши керак.

Келгусида сервисга «meet.google.com» веб-версияси, iOS ва Android’даги мобил дастурлар орқали ҳам уланиш мумкин бўлади. Шунингдек, фойдаланувчилар видеоконференцияларни олдиндан режалаштириши ва бошқа иштирокчиларни таклиф этиши ҳам мумкин бўлади.

Google Meet Zoom видеоконференция
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)