00:13 / 12.05.2020
4 259

Ўзбекистонда лойиҳа қиймати 30 миллион долларга тенг бўлган “дата центр” қурилади

Ўзбекистонда лойиҳа қиймати 30 миллион долларга тенг бўлган “дата центр” қурилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 май куни рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда ахборот технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Жаҳон банки ҳисоботига кўра, кенг полосали интернет тармоғини 10 фоиз кенгайтириш эвазига ялпи ички маҳсулотни камида 1 фоиз ўстириш мумкин.

Жорий йилда оптик толали алоқа қамровини мактабгача таълим тизимида 41 фоиздан 100 фоизга, халқ таълимида 40 фоиздан 70 фоизга, соғлиқни сақлаш соҳасида 38 фоиздан 100 фоизга етказиш вазифаси белгиланган. Бу орқали кўплаб қишлоқларга интернет тармоғи етиб боради.

Шу боис Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ижтимоий объектларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш, тезкор мобил интернет қамровини йил якунигача 90 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Бугунги кунда мавжуд серверлар тўлиб бораётгани, соҳадаги 300 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш учун 10 баравар кўп қувватли серверлар зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Ахборотларни қайта ишлайдиган марказларни кўпайтириш, хорижий кредитлар жалб этиб, лойиҳа қиймати 30 миллион долларлик “дата центр” қуриш бўйича кўрсатмалар берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда лойиҳа қиймати 30 миллион долларга тенг бўлган “дата центр” қурилади