
Фото: University of Tokyo
Токио университети ходимлари йиғилган ҳолатда рюкзакка жойлашувчи Poimo номли шиширма электроскутер концептини тақдим этди, деб ёзади BBC. Скутер корпуси термопластик полиуретандан яратилган.
Мазкур транспорт воситасини бир дақиқада шишириш мумкин. Шундан сўнг унга ғилдиракларни ўрнатиш, аккумулятор, симсиз бошқариладиган тутқичлар ва вентиль электродвигателни жойлаштириш керак.

Фото: University of Tokyo
Шиширма транспорт воситасининг оғирлиги 5,5 килограммни ташкил этади, бироқ ихтирочилар ушбу вазнни камайтириш устида иш олиб бораётганини таъкидлаган.
[media=https://youtu.be/OQawHw9phj0]
Шунингдек, муҳандислар электроскутерда кўпроқ масофа босиб ўтиш учун аккумулятор сиғимини оширишни режалаштирмоқда. Ҳозирда бир марта қувватланиш орқали 1,6 километр ҳаракатланиш мумкин, холос.

Фото: University of Tokyo «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар