06:30 / 18.06.2020
1 856

Павел Дуров Facebook ва Instagram тармоқларини фирибгарликда айблаб чиқди

Павел Дуров Facebook ва Instagram тармоқларини фирибгарликда айблаб чиқди
Telegram мессенжери эгаси, россиялик миллиардер Павел Дуров Facebook ва Instagram'ни фирибгарлик схемалари орқали пул топишда айблаб чиқди. У бу ҳақда ўзининг телеграмм каналида маълум қилган. Дуровнинг айтишича, ушбу тармоқларда унинг номи билан пул топишнинг бир нечта қинғир йўллари қўлланмоқда.

"Мазкур фирибгарлик схемалари Facebook модератори томонидан маъқулланади ва улар реклама берувчи деган расмий мақомга эга бўлиб олиб, одамларни чалғитади. Бундай схемалар оқибатида пулларини йўқотганлар орасида кекса инсонлар ва пенсионерлар ҳам бор", — деб ёзади у.

Бундай рекламалар фойдаланувчиларнинг кўп сонли шикоятлари ва норозиликларига қарамасдан, бир йилдан бери чиқиб ётибди. "Facebook'нинг рус тилли модераторлари томонидан амалга оширилаётган сиёсий цензура тезлигидан келиб чиқилса, компанияда реклама эълонларини баҳолаш бўйича ресурслар етарли бўлиши керак", дея таъкидлайди Дуров.

Цукербергнинг компанияси ҳафта охиригача ўз реклама платформасига масъулият билан ёндашмайдиган бўлса, Павел Дуров судга мурожаат этиши мумкин.

Манба: Xs.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Павел Дуров Facebook ва Instagram тармоқларини фирибгарликда айблаб чиқди