Фото: Gizmochina
Xiaomi XiaoAl Mouse компьютерлари учун янги сичқончани тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Номидан билиш мумкинки, қурилманинг ўзига хослиги — уни компаниянинг «ақлли» овозли ёрдамчиси орқали бошқариш мумкин, деб хабар беради Gizmochina.
Компания дизайн нуқтаи назаридан деярли ҳеч қандай янгилик ўйлаб топмаган. Сичқончанинг ташқи кўриниши Mi Wireless Mouse билан бир хил — тугмаларга эга монолит корпусга эга. Унга овозли ёрдамчини чақириш учун алоҳида тугма қўшилган ва XiaoAl Mouse ичига микрофон жойлаштирилган.
Сичқонча 750 мА/соат сиғимга эга аккумуляторни қувватлантириш учун керак бўладиган USB Type-C орқали уланади. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, батарея 30 кунга етади. Bluetooth уланишдан ташқари симли уланишни ҳам амалга ошириш мумкин.
XiaoAl Mouse овозли ёрдамчига эга биринчи сичқончага айланади. Шунингдек, унинг функциялари ичидан турли дастурларни очиш ёки тизим жараёнларини бажариш, масалан, компьютерни ўчириш ўрин олади.
Янги сичқончани яратиш учун маблағлар краудфандинг орқали жалб этилмоқда. Ҳозирда девайснинг чакана нархи 18 долларга тенг.
Манба: Daryo.uz
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди