13:05 / 27.06.2020
1 929

Японияда ишлаб чиқарилган робот-тюлень одамларни бахтли қила олиши маълум бўлди

Японияда ишлаб чиқарилган робот-тюлень одамларни бахтли қила олиши маълум бўлди
Фото: Medical Xpress
Исроилдаги Бен-Гурион университети ходимлари махсус ўргатилган ижтимоий роботлар инсонларни бахтли қилишга қодир эканлигини аниқлади. Бу Япониянинг PARО робот-тюлени устида ўтказилган тадқиқот натижасида маълум бўлди, деб ёзади Medical Xpress.

PARО ташқи кўриниши билан нафақат тюленга ўхшайди, балки унга тегилса ёки мурожаат қилинса, сув жонзотининг ҳаракатларини такрорлай ҳам олади, масалан, панжалари билан қарсак чалиб, овоз чиқаради.

Олимларнинг таъкидлашича, робот-тюлень билан бир соат мулоқот қилган кўнгиллиларнинг кайфияти кўтарилган ва енгил ёки ўртача оғриқлари йўқолган.

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, ақлли роботлар билан бундай ўйин-кулги пандемия пайтида — бошқа одамлар билан алоқа кескин чекланган пайтда жуда ёқимли.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Японияда ишлаб чиқарилган робот-тюлень одамларни бахтли қила олиши маълум бўлди