Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Twitter’даги LOvetodream никли таниқли инсайдер янги iPhone қурилмалари жамланмасидан қувватлантириш блоки ва наушниклар бўлмаслиги тўғрисидаги гап-сўзларни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, смартфон қутиси анча ингичкалашиб, нозик шаклга киради, деб хабар қилади Hi-Tech.Mail.ru.
Аввалроқ таниқли таҳлилчи Мин Чи-Куога Apple янги ва эски iPhone’лар жамланмасидан қувватлантиргични олиб қўйиши ҳақида ёзганди. Шундай қилиб, компания бир вақтнинг ўзида бир неча муаммога ечим топади — қутилар ингичкалашгани сабаб смартфонлар логистикасини соддалаштиради ва 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлаш технологиясининг жорий этилиши натижасида қурилма нархининг кўтарилиб кетишига йўл қўймайди. iPhone 12 жамланмасидан фақатгина Lightning кабель ва смартфоннинг ўзи ўрин олади.
Шундоқ ҳам кўпчилик уйида бошқа смартфон ёки қурилмаларнинг қувватлантириш блоки мавжуд. Агарда кимгадир қўшимча қувватлантириш қурилмаси ёки наушник керак бўлиб қолса — уни алоҳида харид қилиши мумкин. Шунингдек, Apple доим экологияга эътибор қаратиб келган — смартфон қутилари парчаланиб кетадиган материалдан тайёрланади, эски смартфонлар эса қайта ишланади.
Мазкур янгилик эски моделдаги смартфонларнинг жамланмасига ҳам таъсир кўрсатади. Куз фаслидан бошлаб iPhone SЕ ҳам наушник ва қувватлантиргичсиз етказиб берилади. Миш-мишларга кўра, базавий iPhone 12 нархи iPhone 11’дан 50 долларга арзон бўлади (тахминан 770 доллар).
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”