
Исроилнинг Redefine Meat стартап компанияси гўшт етказиб берувчилар учун 3D босма ёрдамида яратилган гўшт маҳсулотларини тақдим қилмоқчи. Эътиборлиси, бундай усулда гўшт тайёрлашда жонворларга зарар етмайди.
Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, яратилган маҳсулот гўшт эмас, балки ҳайвон мушакларининг тузилишини тақлид қилувчи шаклдир. Хом ашё вазифасини эса ўсимликлар ўтайди. Бу ҳақда УзРепорт манбаси хабар берди.
Дунёдаги энг йирик молиявий конгломератлардан бири Barclays маълумотларига кўра, 2029 йилга бориб бундай маҳсулотларнинг глобал савдо ҳажми 140 миллиард долларга етиши мумкин, бу бутун дунёда гўшт бозорининг 10 фоизини ташкил этади.
Redefine гўшт машинаси соатига 13 килограмм маҳсулотни «чоп этиши» мумкин. Яна бир эътиборли томони шундаки, ушбу маҳсулотларни ҳақиқий гўштдан кўра анча арзон нархларда сотиб олиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар