2 202
Ўзбек олимлари хитойлик ҳамкасблари билан антисептик восита сифатида нанобиоматериаллар яратишди
Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти лаборатория мудири Бахтиёр Расулов бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар хитойлик ҳамкасблари (ХХР физика-кимё институти) билан ҳамкорликда нанобиоматериаллар олиниб, уларнинг одамда турли касалликларни қўзғатувчи патоген микроорганизмларга тез таъсир этиши исботланди.
Ўзбекистон Фанлар академиясининг ёзишича, ушбу ишланмадан тиббиётда (антисептик восита) ва қишлоқ хўжалигида экинларнинг фитопатоген замбуруғларига қарши курашда фойдаланиш мумкин.
Бактерия полисахаридларига нанозарраларини киритиш орқали янги нанобиоматериаллар олиш борасида ҳар икки институт ҳамкорлигида 2012–2018 йиллар давомида қатор илмий лойиҳалар бажарилди. Бактерия полисахаридлари нанотехнологияда матрица сифатида қўлланиладиган бошқа воситаларга қараганда инсон танасига зарарли таъсир кўрсатмаслиги сабабли таркибида нанозарралар сақлаган нанобиоматериаллар олишда кенг қўлланилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида ҳам тадқиқотчилар айнан бактерия биополимерларидан фойдаланишди.
Бундай турдаги нанобиоматериалларнинг яна бир муҳим хусусияти уларнинг вирусларга қарши тез ва самарали таъсир эта олишидир. Ҳозирда нанозарраларнинг вирусларга қарши қўллашни тадқиқ этиш учун лойиҳа муҳокама қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”