Тошкент шаҳрида 2021 йилдан бошлаб электромобилларни қувватлаш станцияларини қуриш режалаштирилмоқда. Бу Президентнинг 10 июлдаги «Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган.
Мазкур қарорда уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» ва бир қатор аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан, қарорда электромобиллар учун инфратузилмани яратиш кўзда тутилган. Қарорга кўра, 2020 йилнинг сентябрь ойида хорижий тажрибани ўрганиш асосида таҳлилий материаллар тайёрланади.
Шундан сўнг станцияларни қуриш учун жойлар ўрганилади, 2021 йилнинг январь ойида эса Тошкент шаҳрида Халқаро электротехника комиссиясининг 61851−1-Mode 4 стандартига мос келадиган дастлабки иккита электромобилларни қувватлаш станциясини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Станцияларни қуриш ишлари «Ўзбекнефтегаз» компанияси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»