Фото: CNN
АҚШда юзга тақиладиган ниқобни тиббий ниқобга қараганда янада самаралироқ қилиш йўлини топишди.
Бу ҳақдаги сўровлар кўплаб шифохоналардан тушган, шифокорлар эпидемия бошланиши билан ниқобларни такроран ишлатиш имкониятини излашаётган эди. Қоидага кўра, тиббий ниқобларни 4 соат тақиш мумкин, сўнгра уни алмаштириш керак. Натижада, кўплаб тиббиёт муассасаларида ниқоблар етишмовчилиги юзага келди.
Массачусетс технология институти (MIT) ва Бостондаги аёллар шифохонаси тадқиқотчилари янги iMASC силикон ниқобни ихтиро қилишди. Уни зарарланишдан қўрқмасдан, кўп маротаба такроран ишлатиш мумкин, деб хабар берди CNN.
Ниқоб N95 респираторига ўхшаб кетади ва айнан унинг фильтридан фойдаланади, шунингдек, самарадорликда ҳам ундан қолишмайди. Асосий фарқи – силикон материални стерилизация қилиш мумкинлигида. Ишлатилган ниқоб ташлаб юбрилмайди, балки стерилизация қилинади ва оғизни ҳимоя қиладиган фильтрлари алмаштирилади.
Қайд қилиш жоизки, N95 ниқоблари энг самарали воситалардан бири ҳисобланади ва 95 фоиз зарраларни ушлаб қолишга қодир. Аммо улар стерилизация қилинмайди ва такроран ишлатилмайди.
Тадқиқотчилар iMASC ниқобларини стерилизация қилиш учун бир неча усуллардан фойдаланишди. Ниқоб автоклавда буғ билан стерилизация қилинди, духовкага қўйилди, оқартув воситаси ва изопропил спиртга солиб кўрилди. Ҳар бир синовдан кейин силикон материалга ҳеч қандай зарар етмади.
Энди MIT тадқиқотчилари ниқобнинг янги, вирус зарраларини янада самаралироқ ушлаб қолувчи тури устида иш бошлашни режалаштиришмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”