Фото: Wallhere
Швейцариянинг HеIQ компанияси мутахассислари матодаги вирус зарраларини йўқ қилишга қодир технология яратди. Ҳозирда ушбу ихтиро жинси матоларида муваффақиятли синовдан ўтказилган ва антивирус коллекция яратилмоқда, деб ёзади Dazed.
Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, Viroblock номли мазкур технология устидаги ишлар 2013 йилда бошланган, пандемия эса тадқиқотларни тезлаштириб юборган.
Дастлаб махсус қопламани ҳимоя ниқобларида ишлатиш режалаштирилган, бироқ компания дизайнерлар билан бирлашиб, антивирус жинсилар коллекциясини тақдим этган.
Viroblock бу — жинсилар устига қопланган юпқа плёнка. Ихтирочиларнинг таъкидлашича, мазкур плёнка вирусларни «тутиб қолади» ва уни ярим соат ичида буткул ўлдиради.
Viroblock жинсиларини 30 мартагача ювиш мумкин. Шундан сўнг мато ўзидаги вирусларни ўлдириш хусусиятини йўқотади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?