
Фото: EPA
Колумбия округидаги Жорж Вашингтон Университети олимлари яратган кичик ускуна беморда коронавирус борлигини деярли бир зумда аниқлайди, деб ёзди MedicalXpress портали.
Олтин билан қопланган нозик симлар газсимон моддаларга реакция билдиради ва улар тарқатаётган нурларнинг рангини ўзгартиради. Асбобни ишлатиш учун детекторнинг юзасига реагент сурилади. Унга коронавирус зарралари тушганида, ранги ўзгаради. Бу жараённи телефоннинг камераси орқали кўриш мумкин бўлади.
Олимлар фикрига кўра, бу ихтиронининг келажаги истиқболли. Уни ёрдамида беморларнинг маълумотлар базасини яратиб, булутли сервисларда сақлаш мумкин бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар