Фото: Getty Images
Америкалик олимлар смартфонларнинг узоқ муддат ишлаши ва уларнинг арзонроқ бўлишини таъминлаш усулини топди, деб хабар беради iTechua.
Мутахассисларнинг янги ихтироси гаджетлар ишчанлигини ошириб, уларнинг узоқ вақт хизмат қилишини таъминлайди. Буни амалга ошириш учун олимлар томонидан тақдим этилган янги кобальтсиз батареялар лойиҳаси ёрдам беради.
Кобальт бугунги кунда замонавий литий-ионли аккумуляторлар катодларини ишлаб чиқариш жараёнидаги энг қиммат минерал ҳисобланади. Материал нархи тоннасига 28,5 минг долларни ташкил этади, у ҳатто никель, марганец ва алюминийни бирга қўшиб ҳисоблаганда ҳам қимматроқ.
Мутахассислар катоднинг 89 фоизини эгалловчи кобальт ўрнини никелга алмаштирди. Янги турдаги батарея синтез вақтда турли металл ионларини катоднинг кристалл тузилиши бўйлаб бир текис тақсимлайди.
Бу каби технология батарея зичлигини «заряд-разряд» цикллари сонини камайтирмасдан оширишга ва уни арзонроқ бўлишига хизмат қилади. Шунингдек, аккумулятор замонавий моделларга қараганда узоқроқ вақт ишлай олади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”