19:44 / 28.07.2020
2 345

Xiaomi симсиз қулоқчинлар сақланадиган биринчи смартфонни ишлаб чиқармоқчи

Xiaomi симсиз қулоқчинлар сақланадиган биринчи смартфонни ишлаб чиқармоқчи
Хитойнинг электроника товарлари ишлаб чиқарувчи Xiaomi компанияси дунё бозорида мавжуд бўлмаган ноёб смартфонни патентлади.

Ускунанинг ўзига хос хусусияти шуки, юқори қисмида симсиз қулоқчинлар учун мўлжалланган махсус жой бўлади. Унга жойлаштирилган қулоқчинлар ҳар доим қувватлантирилиб турилади. Бу билан компания қувватлантирувчи алоҳида футлярдан тўлиқ воз кечиш устида ишламоқда. Бу эса мижозлар учун жуда қулай бўлиши мумкин.

Қулоқчинлар ҳам ўзига хос дизайнга эга, юқори қисми бураладиган шаклда бўлади. Уни бураб, қулоққа тақиладиган шаклга келтириш ёки смартфон корпусига жойлаштириш мумкин.
Қулоқчинлар Bluetooth канал орқали уланади. Шунингдек унда тобора оммалашиб бораётган шовқинбостириш тизими ҳам бўлади.

Қайд қилиш жоизки, ишлаб чиқарувчилар замонавий смартфонларнинг нозиклашиб бораётгани, ундаги элементлар зич жойлашгани сабабли, ҳатто 3,5 мм разъём учун жой қолмаётганидан шикоят қилиб келишаётган эди. Бу муаммони Xiaomi қандай ҳал қилиши қизиқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi симсиз қулоқчинлар сақланадиган биринчи смартфонни ишлаб чиқармоқчи