Фото: GSM Arena
Samsung компанияси ҳамёнбоп линейкасидаги улкан аккумулятор сиғимига эга Galaxy М31 s моделини тақдим этди, деб хабар беради GSM Arena.
Янги моделга Full HD+ сифатга эга 6,5 дюймли AMOLED-дисплей ўрнатилган. Экраннинг автоматик режимдаги максимал ёрқинлиги 430 кд/квадрат метга етади, фронтал камера учун кичкина «қирқим» ажратилгани сабаб дисплей гаджетнинг 91 фоиз юзасини эгаллаган. Бармоқ изи сканери ён томондаги қурилмани ўчириб-ёқиш тугмасига жойлаштирилган.
Қурилма ичидан Exynos 9611 процессори, 6 ёки 8 гигабайт тезкор ҳамда 128 гигабайт ички хотира ўрин олади. Смартфон Android 10 операцион тизимида ишлайди. Аккумулятор сиғими 6000 мА/соатга тенг бўлиб, 25 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, гаджетни тўлиқ қувватлантириш учун 97 дақиқа кетади.
Фото: GSM Arena
Galaxy М31 s’нинг фронтал камераси 32 мегапикселга тенг. Асосий блокдан эса Sony’нинг 64 мегапиксели модули, тасвирни 123 даража кенгликда суратга олувчи (12 Мп), кадр чуқурлигига мўлжалланган (5 Мп) ҳамда макромодулли (5 Мп) камералар ўрин олган. Камераларнинг ўзига хос функцияси — видео тасвирга олаётганда олд ва орқа камераларни бирдек ишлатиш мумкинлигида, шунингдек, улар ёрдамида тунги суратга олиш ишларини ҳам амалга оширса бўлади.
Фото: GSM Arena
Янги қурилма биринчи бўлиб Ҳиндистонда сотувга чиқади. Расмий нархлар:
6/128 Гб — 260 доллар;
8/128 Гб — 290 доллар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»