Фото: LetsGoDigital
Xiaomi қачонлардир смартфонларнинг модул дизайни ғоясига бўлган қизиқишни қайтадан пайдо қилиш ниятида. Компания ечиладиган экранга эга қурилмани ишлатишни ўз ичига олган янги технологияни патентлади, деб хабар беради LetsGoDigital.
Ҳужжатларда қурилма «иккита қисмдан иборат телефон» дея изоҳланган. Тасвирларга кўра, конструкция ечилувчан дисплей функциясини тақдим этади.
Дисплейсиз смартфонлар схемасида иккиталик фронтал камерани кўриш мумкин. Йиғилган ҳолатда қурилма оддий девайсдан ҳеч қандай фарқ қилмайди. Экран корпус билан иккита коннектор ёрдамида бирлашади, бироқ ушбу механизмнинг ишлаш тартиби ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.
Фото: LetsGoDigital
Бу каби конструкциянинг ўзига яраша фойдали томонлари ҳам бўлиши мумкин. Масалан, қурилма дисплейи бузилиб қолганида, уни самартфон эгасининг ўзи ҳам махсус анжомларсиз алмаштира олади. Бундан ташқари, корпусдан экран ажралган бўлса ҳам ишлашни давом этади, бу фото ва видеосуратга олиш имкониятларини кенгайтиради.
Xiaomi бунга қадар ҳам бир қатор ғайриоддий смартфонларининг концептини тақдим этган. Хусусан, аввалроқ айланувчи камерага эга смартфон устида иш бошлагани, шунингдек, ўз корпуси атрофида деярли тўлиқ «айланувчи» смартфон яратаётгани тўғрисида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”