Telegram мессенжери Android учун иловада видеоқўнғироқ қулайлигини тақдим этди. "2020 йил дунё видеоалоқанинг ишончли воситасига муҳтож эканлигини кўрсатди ва бугун биз Android учун иловада видеоқўнғироқ қилишнинг альфа-версиясини ишга туширяпмиз(iOS'да қўнғироқлар имкони бўлиши билан йўлга қўйилади), — дейилади мессенжернинг расмий сайтидаги хабарда.
Видеоқўнғироқ учун фойдаланувчи профилидаги камера белгили тугмани босиш керак. Суҳбат чоғида овозли қўнғироқдан видеоқўнғироққа ўтиш, ёки бунинг аксини қилиш мумкин. Шунингдек, видеоқўнғироқни экраннинг бурчагига кичрайтирган ҳолда суриб қўйиб, чат орқали мулоқот қилиш ҳам мумкин.
Қайд этилишича, видеоқўнғироқлар ҳақидаги маълумотларни ҳимояси ҳам кафолатланган.
«Боғланиш хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилишингиз учун ўзингиз ва суҳбатдошингиз экранларида кўриниб турган тўртта эмодзини солиштиришнинг ўзи кифоя: агар белгилар мос тушса, қўнғироқ махфий чатлар ва овозли қўнғироқларда қўлланиладиган шифрлаш орқали ишончли ҳимояланган», — дея қўшимча қилади Telegram. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»