Фото: Тwitter / Onleaks
Интернетда улкан сиғимли аккумуляторга эга бўладиган янги Galaxy М51 смартфонига оид маълумотлар пайдо бўлди, деб хабар қилади Hi-Tech.Mail.ru.
Samsung Galaxy М51’нинг ўзига хос жиҳати унинг 7000 мА/соат аккумуляторида — бу оддий смартфонлар орасидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири. Шунингдек, у 25 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга бўлади.
Onleaks ники остидаги таниқли инсайдер Galaxy М51’нинг дизайни билан бўлишган — улкан аккумуляторга қарамай, смартфон у қадар қалин эмас. Шу билан бирга, қурилмага 6,67 дюймли AMOLED дисплей ўрнатилган.
Фото: Тwitter / Onleaks
Смартфон ўрта даражадаги Snapdragon 730 процессори базаси ва 8 гигабайт тезкор хотира ёрдамида ишлайди.
Миш-мишларга кўра, Galaxy М51 сентябрь ойида сотувга чиқиши керак.
Аввалроқ Samsung компанияси Galaxy Note20 линейкаси ортидан янги Galaxy С20 Fan Edition (Galaxy С20 Lite) смартфонини тақдим этишга тайёргарлик кўраётгани тўғрисида хабар берилганди. Август бошларида эса Samsung сиғими 6000 мА/соатга тенг Galaxy М31 с моделини тақдим этган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»