
Фото: IXBT
Интернетда Жанубий Кореянинг LG Electronics компанияси томонидан яратилган қизиқарли смартфонга оид қўшимча маълумотлар пайдо бўлди. LG Wing шартли номини олган смартфон айланувчи экран остида қўшимча сенсор дисплейли ноодатий форм-факторга эга бўлади, деб хабар беради IXBT.
XDA-Developers ресурсининг маълумотларга кўра, LG Wing нархи 1600 долларни ташкил этади, HeraldCorp’нинг ёзишича эса, қурилма «минг доллар атрофида» бўлади.
Миш-мишларга кўра, смартфон асосий экранининг диагонали 6,8 дюймни, кичкинаси эса 4 дюймни ташкил этади. Шунингдек, қурилмага Snapdragon 765 ёки 765G процессори, асосий датчиги 64 мегапикселлга тенг камера ўрнатилиши кутилмоқда.
Таъкидлаш керакки, «ротатор» форм-фактори узоқ йиллар олдин машҳурликка эришган — бу каби телефонлар орқали QWERTY клавиатураларидан фойдаланиш мумкин бўларди. Албатта, у вақтларда иккита сенсор экрандан фойдаланилмаган, умуман олганда замонавий смартфон тушунчасининг ўзи ҳам бўлмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар