Фото: TechRadar
Omida компанияси смартфонлар бозорининг 2020 йил иккинчи чорагига оид ҳисоботини эълон қилди. Таҳлилчилар биринчи ярим йилликда бутун дунё бўйлаб қайси девайслар кўп сотилганини маълум қилган, деб хабар беради Pocketnow.
Ҳозирча iPhone 11 энг кўп сотилган смартфон бўлиб қолмоқда. Маълумотларга кўра, Apple флагмани 37,7 миллион дона сотилган. Бундан ташқари, «олма» девайслари энг машҳур смартфонлар ўнталигидан бешта ўринни эгаллаган.
Машҳурлик бўйича Apple’га Xiaomi яқинлашмоқда. Хитой технологик гиганти энг кўп сотилган қурилмалар рейтингида учта ўринни банд этган.
Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
- iPhone 11 — 37,7 миллион дона;
- Samsung Galaxy А51 — 11,4 миллион;
- Redmi Note 8 — 11 миллион;
- Redmi Note 8 Pro — 10,2 миллион;
- iPhone СЕ (2020) — 8,7 миллион;
- iPhone ХР — 8 миллион;
- iPhone 11 Pro Max — 7,7 миллион;
- Redmi 8А — 7,3 миллион;
- iPhone 11 Pro — 6,7 миллион.
2019 йилда биринчиликни iPhone ХР қўлдан бой бермаганди. Шу билан бирга, iPhone 11’ни етказиб бериш бўйича пандемия шароитига қарамай, ўзидан олдинги моделни 10,8 миллион донага ортда қолдирмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди