07:30 / 03.09.2020
2 569

Дунёдаги энг талабгир смартфон маълум қилинди

Дунёдаги энг талабгир смартфон маълум қилинди
Фото: Globallookpress
Apple’нинг iPhone 11 смартфони 2020 йил биринчи ярмига кўра, дунёдаги энг талабгир смартфон бўлди. Ушбу қурилмадан 37,7 млн дона сотилган. Бу ҳақда PhoneArena нашри хабар берди.

2019 йил кузида тақдим этилган смартфон анча фарқ билан етакчилик қилмоқда.

Талабгирлик бўйича 2-ўринни Samsung Galaxy A51 эгаллаган. Ушбу қурилмадан жорий йилнинг биринчи ярмида 11,4 млн дона сотилган. Етакчи учликдан Xiaomi Redmi Note 8 смартфони ҳам жой олган. Ушбу гаджетдан 11 млн дона сотилган.

2019 йилнинг биринчи ярмига кўра ҳам энг талабгир смартфон Apple қурилмаси бўлган эди. Ўшанда “ўнинчи айфон” - iPhone XR’дан 26,9 млн дона сотилган. Кейинги ўринларни Samsung Galaxy A10 ва A50 эгаллаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дунёдаги энг талабгир смартфон маълум қилинди