Фото: «Straits Times»
Сингапурдаги Материалшунослик ва муҳандислик институти олимлари коронавирус аломатларини қайд этиб борувчи махсус датчиклар тизимини ишлаб чиқишди. Уни исталган турдаги ниқобга ўрнатиш мумкин, деб ёзмоқда «Straits Times».
Ушбу «мониторинг тизими» датчиклари тана ҳарорати, қоннинг кислород билан тўйинганлик даражаси (сатурация), артериал босим ҳамда юрак уришини кузатиб боради. Тўпланган маълумотлар асосида фойдаланувчи коронавирусга чалинган-чалинмаганини билиб олади.
Тизим полимер материал билан қопланган сенсорлардан иборат — улар одатда болалар учун ўйинчоқлар ясашда қўлланилади. Датчиклар ўрнатилувчи матераллар эгилувчан ва сув ўтказмайди. Тизимда маълумотларни реал вақт тартибида смартфондаги иловага узатиб турувчи Bluetooth қурилма ҳам ўрнатилган.
Фото: «Straits Times»
Тизимни исталган турдаги (бир марталик ва кўп марталик) ниқобга ўрнатса бўлади, чипларни исталган пайтда ечиб олиб, ниқобни ювиб қайта фойдаланиш мумкин.
Сентябрь ойи охирларида тизим клиник синовлардан ўтказилади, синов яхши ўтса, уни тижорий фойдаланишга чиқариш режалаштирилган.
Нархи
Лаборатория шароитида битта тизим яратиш 50 сингапур доллари (36,5 АҚШ доллари)га тушиши айтилмоқда. Кенг кўламли йўлга қўйилса нархи 20 сингапур доллари (14,6 АҚШ доллари)га тушиши мумкин экан. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”