08:30 / 16.09.2020
2 412

Фарғонада кислород концентратори ишлаб чиқариш бошланди

Фарғонада кислород концентратори ишлаб чиқариш бошланди
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Фарғона вилояти ҳокимининг ташаббуси билан «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида кислород концентраторини ишлаб чиқариш бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, лойиҳа ишлари тадбиркор Шавкатжон Ҳамзаев таъсисчиси бўлган «Грэйт Қўқон» масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилди. Корхонанинг умумий қиймати 300 минг долларни ташкил этади.

Корхона фойдаланишга топширилишида иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари М.Абдураҳмонов бугунги кунда талаб юқори бўлган мазкур тиббий жиҳознинг ишлаб чиқарилиши, аввало, вилоят ва Республика тиббиёт муассасаларини кислород концентратори билан тўлиқ таъминлаш имконини беришини, шунингдек, вилоят экспорт салоҳиятини оширишини таъкидлаган.

«Вилоятимизда аҳолини коронавирус пандемиясидан асрашга, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун вилоятимиз ҳокими бошчилигида жуда катта тадбирлар амалга оширилиб, тиббиёт масканларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди, беморлар учун махсус жойлар ва дори-дармон захираси яратилди. Шундай шароитда хавфли касалликка қарши курашишга ўзимизнинг ҳиссамизни қўшганимиздан мамнунмиз», — деган корхона директори Ф.Раҳмонов.

Қайд этилишича, мазкур корхонада йилига 30 минг дона кислород концентратори ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, 20 та янги иш ўрни яратилди.

Фарғона вилоятида кислород контцентраторларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши ҳақида 2020 йилнинг 17 августида хабар берилганди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қўқонда ишлаб чиқарилган бир дона кислород контцентраторининг нархи 290 долларни ташкил этиши билдирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Фарғонада кислород концентратори ишлаб чиқариш бошланди