09:30 / 21.09.2020
990

Ўз нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар рейтинги эълон қилинди

Ўз нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар рейтинги эълон қилинди
Фото: Pixabay
Хитойнинг Huishoubao нашри оммабоп смартфонларнинг янги рейтингини тақдим этди. Унда қурилмаларнинг тақдим этилганидан бир йил ўтиб арзонлашуви бўйича рўйхат акс эттирилган.

Бунда фахрли биринчи ўринни OnePlus 7Т смартфони забт этди: унинг ўз қийматини сақлаб қолиш индекси 68,96 га тенг экан. Иккинчи ўринни олган Meizu 16с Pro флагманида мазкур кўрсаткич 64,72 бўлса, кучли учликни 64,05 кўрсаткич билан Huawei Маtе 30 5G якунлаб берган.

Фото: «Terabayt.uz»
Ўз нархини сақлаб қолувчи смартфонлар ТОП-ўнталигига яна Black Shark2 Pro, OnePlus 7, Nubia Red Magic 3С, Huawei Маtе 30 Pro 5G ҳамда Asus POG2 моделлари кирган.

Фото: «Terabayt.uz»
Apple смартфонлари орасидан кучли учликка фақат iPhone 11 кирган, у ҳам 60,85 кўрсаткич билан тўққизинчи ўриннигина эгаллаган. iPhone 11 Pro эса 50,43 кўрсаткич билан 19-поғонадан жой олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)