08:46 / 14.10.2020
1 531

Samsung 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи энг ҳамёнбоп смартфонни тақдим этди

Samsung 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи энг ҳамёнбоп смартфонни тақдим этди
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Samsung Galaxy А42 мобил алоқа тармоқларининг янги авлодини қўллаб-қувватлашга қодир энг ҳамёнбоп смартфонга айланади. Буюк Британияда унинг нархи 349 фунт стерлингдан бошланади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Смартфон 5G модемга эга янги Snapdragon 750G процессорида ишлайди. Янги мобил алоқани қўллаб-қувватлаш учун дисплейдан тежашга тўғри келган — бу 6,6 дюймли Super AMOLED матрица, бироқ HD+ тиниқликка эга. Бу каби диагонал учун мазкур сифат етарли бўлмаслиги мумкин.

Аммо Galaxy А42’нинг асосий камераси тўртта объективда иборат. Асосий модул — 48 мегапикселли ф/1,8. Яна у 6 гигабайтли тезкор хотирага эга. Аккумулятор сиғими 5000 мА/соатга тенг бўлиб, 15 ваттли тезкор қувватланиш функцияси мавжуд.

Таққослаш учун, Galaxy А42 OnePlus Nord’дан 20 фунтга арзонроқ нархда сотилади. Аммо унга анча кучли процессор — Snapdragon 765G ва 90 герцли Full HD дисплей ўрнатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)