00:30 / 23.10.2020
2 503

iPhone 12 смартфонларининг энг катта камчилиги маълум қилинди

iPhone 12 смартфонларининг энг катта камчилиги маълум қилинди
Фото: Reuters
The Verge нашри iPhone12 Pro смартфонига берган шарҳида iPhone 12 туркумидаги телефонларнинг асосий камчилиги ҳақида гапирди.
Нашр бош муҳаррири Нилай Пателнинг сўзларига кўра, iPhone 12 Pro смартфонининг қуввати 4G ва 5G тармоқларида ишлатилган вақтда бир-биридан катта фарқ қилади. Журналистлар буни текшириш учун бешинчи авлод симсиз тармоғи барқарор ишлайдиган Нью-Йоркка боришларига тўғри келди.

Натижа муаллифларни ҳайратга солди: «Тахминан 2,5 соатлардан кейин смартфон экранидаги қувват кўрсаткичи миқдори 18 фоизга тушиб қолди».

Пател, шунингдек, смартфон стандарт 5G тармоғи ва миллиметрлик диапазонда (mmWave) ишлатилганда ҳам қувват сарфида фарқ борлигини тахмин қилди. Маълум қилинишича, бу mmWave тармоғи энергияни ўта кўп сарфлаши билан боғлиқ.

iPhone 12 Pro батареясида муаммолар борлигини Engadjet муаллифлари ҳам тасдиқлашган. Шунингдек, улар компанияга iPhone 12 Pro Max қувватини узоқроққа етадиган қилиб бойитиш борасида тавсиялар берди.

Умуман олганда, Қўшма штатлар нашрлари батарея қувватининг тез пасайиб кетишини iPhone 12 ларнинг асосий камчилиги эканлигини айтишмоқда.

The Verge нашри бош муҳаррири ҳолатга изоҳ олиш учун Apple компаниясига мурожаат қилган. Компания смартфон батареясининг қуввати тўлиқ бир кун давомида ишлатишга етишини кутаётганини маълум қилган.

Журналистлар батарея қуввати бўйича 2019 йилда тақдим қилинган iPhone 11 янги моделдан яхшироқ деган хулосани беришди.
Эслатиб ўтамиз, Apple компанияси шу йилнинг 13 октябрь куни узоқ кутилган тақдимотда iPhone 12 туркумидаги смартфонларини намойиш қилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 12 смартфонларининг энг катта камчилиги маълум қилинди