
Фото: «Informator.ua»
Microsoft компанияси Xbox услубида яратилган — Xbox Series Х Fridge музлаткичини тақдим этди.
Музлаткичнинг баландлиги 1778 миллиметрни, узунлиги 635 ва эни 762 миллиметрни ташкил этади. Эшигининг юқори бурчагида Xbox логотипи жойлашган бўлиб, фойдаланувчи ҳар сафар музлаткични очганида у консолнинг юкланиш овозини эшитади.
Microsoft маҳсулоти ички томони билан ҳам фарқланади: ранги, музлаткичдан чиқаётган нур оддий қурилмалардаги каби оқ эмас, балки яшил.
Microsoft Xbox Series Х Fridge’дан жами учта яратган. Уларнинг иккитасини компания Snoop Dogg ва блогер iJustine’га совға қилди. Учинчи музлаткич эгаси эса марка мухлислари орасидан танлов асосида танлаб олинади. Қурилма эркин савдоларга чиқмайди.

Фото: «Informator.ua» «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар