Фото: «Яндекс Дзен»
«Whistle Out» тадқиқотлар компанияси смартфондан фойдаланувчи минглаб инсонлар ўртасида сўров ўтказди. Тадқиқот инсон ўз умрининг (ўртача) 9 йилини смартфонга сарфлашини кўрсатди.
Тадқиқотчиларга кўра, ўртача ҳисоблаганда, бир одам умрининг тахминан 76 500 соатини смартфонга тикилиб ўтказади. Бу кўрсаткични чиқариш учун мутахассислар инсоннинг ўртача умр кўриш ёши, неча ёшдан смартфондан фойдалана бошлаши, телефонни кун давомида қанча вақт ишлатиши каби маълумотларни ҳисобга олишди. Масалан, миллинеаллар бир суткада 3,7 соатни смартфонга ажратишади.
Айнан миллинеаллар — 1981—1996 йиллар оралиғида туғилган инсонлар смартфонга энг кўп вақтини сарфловчилар. Кейинги ўринда Х авлод (1965—1980 йиллар) вакиллари — бир суткада 3 соат. Энг паст кўрсаткич, албатта, бумерларда (1946—1964 йиллар) — 2,5 соат.
Мутахассисларга кўра, уйқуни ҳисобга олмаганда, миллениаллар умрларининг 23,1 фоизини, Х авлод 16,5 фоизини, бумерлар эса 9,9 фоизини смартфонга бахшида этишади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?