23:30 / 21.11.2020
903

Кузовида улкан дисплейларга эга GАC концепт-кари намойиш этилди (фото)

Кузовида улкан дисплейларга эга GАC концепт-кари намойиш этилди (фото)
Фото: GAC Moca
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида очилган автосалонда Guangzhou Automobile Group (GAC) компанияси Моcа номли ноодатий концепт-карни тақдим этди. Автомобиль минималистик дизайн ва кузовда жойлашган иккита улкан экранга эга бўлган, деб хабар беради Motor.

Моcаънинг ташқи кўриниши Осиё автомобиль ишлаб чиқарувчилари орасида урфда бўлган ретрофутуризм услубида яратилган. Экстерьери оддий шакллар ва силлиқ юзадан иборат, тепа қисми юпқа том билан ёпилган. Автомобиль табақали эшиклар ва иллюминацияга эга ғилдирак дискалар билан жиҳозланган.

Фото: GAC Moca
Бироқ шоу-карнинг қизиқарли томони улкан дисплейларга эга эканлигида. Уларнинг бири радиатор панжараси ўрнида жойлашган бўлса, иккинчиси — қуйруқ қисмида. Ёниқ ҳолатда ҳам деярли кўзга ташланмайдиган оптика қисми экранларнинг марказидан жой олган. Дисплейларнинг функционаллиги чекланган: Autohome маълумотларига кўра, улар фақат ўртасидаги матнлар ўзгариб турадиган турли рангдаги фонни ҳосил қила олади.

Фото: GAC Moca
Минимализм салонда ҳам давом этган: концепт лаконик олд панелга, вертикал жойлашган мултимедиа тизимли дисплей ва четлари айланасимон руль ҳамда қўшимча экранга эга. Суратлардан кўриш мумкинки, Моcа’нинг барча ўриндиқлари турлича: олд томонида ҳайдовчи учун кул ранг ва йўловчи учун ковушсимон ўрин жойлашган, орқасида — ёрқин сариқ рангли диван ва болалар ўриндиғи.

Фото: GAC Moca
Ҳозирча Моcа’нинг техника тавсифи тўғрисида маълумотлар йўқ. Фақатгина у Хитойдаги шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланишга мўлжалланган келажакдаги электрокарларнинг янги GАC платформасида яратилгани маълум.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)