Фото: «9to5mac.com»
iPhone 12 дунёга машҳур тиббиёт қурилмаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Medtronic компаниясининг юрак стимуляторини ишдан чиқарди. Бу ҳақда Hearth Rhythm Jounal нашрида сўз боради.
Таъкидланишича, смартфон қурилмага етарли даражада яқин олиб келинган. Юрак стимуляторининг ишдан чиқишига смартфоннинг ўзи эмас, балки ундаги магнитлар сонининг ортгани сабаб бўлиши мумкин. Смартфондаги магнитлар магнит қувватланиш ва MagSafe аксессуарлари учун зарур.
Шу билан бирга, Apple сайтида магнитлар ва электромагнит майдонлар юрак стимулятори ёки дефибриллятор каби тиббиёт қурилмаларининг ишига таъсир кўрсатиши ҳақида ёзилган. Аммо таъкидланишича, iPhone 12’даги магнитлар сонининг кўплиги бундан олдинги iPhone’лар линейкасининг бошқа моделлари каби тиббиёт қурилмалари учун катта магнит тўсқинликларини юзага келтирмайди.
Ҳозирча юрак стимуляторига эга инсонлардан смартфон ва бошқа ҳар қандай магнитли қурилмалардан узоқроқ бўлиши тавсия қилинмоқда — бу каби қурилмаларни кийимнинг ҳамёнига солиш керак эмас. Тиббиёт қурилмалари ишлаб чиқарувчиларига, жумладан, Medtronic’ка фойдаланувчилар ҳаётида хавф туғдирмайдиган оддий техникаларда магнитларда фойдаламаслик бўйича маслаҳат берилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”