1 778
АҚШда Apple’дан Telegram’ни дастурлар дўконидан ўчириб ташлашни суд орқали талаб қилишди
Фото: «Politros.com»
Американинг Coalition for a Safer Web (Хавфсиз интернет коалицияси) нотижорат ташкилоти Apple корпорациясини судга бериб, App Store дастурлар дўконидан Telegram иловасини ўчириб ташлашни талаб қилди. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди, деб ёзади Meduza.
Даъво ташкилот ва унинг президенти Марк Гинсберг номидан берилган. Даъвогарлар таъкидлашича, Telegram’да антисемитизм, ирқчилик ва неонатсизм мазмунидаги контент тарқалмоқда, бу App Store’нинг дастурлар учун қоидаларига зиддир.
Миллати яҳудий бўлган Гинсберг даъвода қайд этишича, Telegram’даги антисемитизм руҳидаги контент у учун хавф туғдирмоқда, шу муносабат билан у Apple’ни судга бериш ҳуқуқига эга, чунки у iPhone эгаси ҳам ҳисобланади.
Даъвогарлар иддао қилишича, Telegram, хусусан, Капитолийга уюштирилган шиддатли ҳужумдан кейин экстремистик руҳдаги фикрлар ёзилиши олдини олмаган. «Telegram ҳатто Parler’га нисбатан ҳам нафратни авж олдирувчи гаплар тарқатувчиси сифатида ажралиб турибди», — деб ҳисоблайди Гинсберг.
Coalition for a Safer Web Telegram’ни дастурлар дўконидан ўчириб ташлашни талаб қилиб, Google корпорациясига ҳам қарши судга даъво бермоқчи.
Амалдаги АҚШ президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари Капитолийга ҳужум уюштирганидан кейин Apple ва Google ўз дастурлар дўконларидан Трамп тарафдорлари орасида оммабоп бўлган Parler ижтимоий тармоғини ўчириб ташлади. Ижтимоий тармоққа хостинг хизматларини тақдим этувчи Amazon у ўз серверларидан узилганини эълон қилди.
Шундан кейин Parler фойдаланувчилари бошқа ижтимоий тармоқларга, шу жумладан, Telegram’га ҳам ўта бошлади, у ерда аввал ҳам ўта ўнг мафкура тарафдорлари мулоқот қилар эди. Илгари Telegram ИШИД тарафдорларининг ҳам асосий майдони бўлган, аммо 2019 йилда ижтимоий тармоқ Евроиттифоқ полиция хизмати билан ҳамкорликда ИШИДнинг минглаб каналларини блоклаб ташлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”