
Фото: Nanographics
Nanographics компанияси мутахассислари (Вена техника университети) биринчи бор SARS-CoV-2 коронавирусининг уч ўлчамли суратини яратишга муваффақ бўлди, деб хабар беради «News.mail.ru».
Олимлар ўзи ишида коронавируснинг зарар етмаган зарраларини ажратиб олиб, сканерлаган ва уни рақамли форматда сақлашга эришган Пекиннинг Sinxua университетидаги ҳамкасблари маълумотларидан фойдаланган. Хитойлик мутахассислар бошоқли оқсиллари тузилмасига деярли ўзгартириш киритилмаган вируснинг ҳақиқий намуналарини олишга муваффақ бўлган.
Сканерлаш асосида олинган маълумотлар ёрдамида Nanographics SARS-CoV-2’нинг уч ўлчамли суратини яратган бўлиб, унинг ёрдамида вируснинг аҳолида экземплярларини кўриш мумкин. Бу коронавируснинг биринчи ҳақиқий 3D тасвири ҳисобланади. Бунга қадар фақат компьютер моделларидаги тасвирлардан фойдаланилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Россиянинг илмий визуализация билан шуғулланувчи Visual Science студияси SARS-CoV-2 коронавирусининг энг батафсил 3D моделини яратганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар