Фото: Glamour
Дунё бўйлаб ҳар йили миллионлаб пластик телефон жилдлари чиқиндига чиқарилади, улар атроф-муҳитга зарар ҳам етказади. Аммо замонавий экополимердан, яъни микропластикасиз, лимон кислотаси, кальций карбонат ва буғдой сомонидан тайёрланган Солома жилдини озиқ-овқат чиқиндилари билан ташлаш мумкин. У зарарсиз ҳолда парчаланиб, тупроқнинг бир қисмига айланади.
Биологик парчаланадиган жилдлар ишлаб чиқарувчиси Солома бренди Москванинг икки экологик ташаббускори – Марина ва Георгий томонидан ишлаб чиқилган. Жуфтлик бирга яшаш жараёнида бу каби зарарли чиқиндиларни бошқаларига қўшиб ташлай олмаслигини билган. «Биз полиэтилен пакетларини халта ва эко-сумкаларга алмаштирдик. Озиқ-овқат, транспорт, чиқинди ва қадоқлаш танловига онгли равишда мурожаат қилдик. Шунда бошқаларни қандай қилиб бу ишга жалб этиш ва шу орқали сайёрамизга ёрдам бериш ҳақида савол пайдо бўлди. Сўнгра Солома – мақсади оддий экологик одатларни илгари сурувчи блог лойиҳасини яратдик. Шунингдек, биз компостланган телефон жилдларини сотамиз ва маблағнинг бир қисмини Россиянинг табиатни муҳофаза қилиш фондларига ўтказамиз», − дейди жуфтлик.
[media=https://www.instagram.com/p/CJai1AqnM89/?utm_source=ig_embed]
Ушбу бренд бир йилдан кўпроқ вақт давомида мавжуд бўлиб, ўтган вақт ичида Марина ва Георгий мингдан зиёд жилд сотишга муваффақ бўлди ва 755 долларни табиатни муҳофаза қилиш фондларига ўтказди. Бизнес стандартлари бўйича бундай камтарона натижалар жуфтликни ранжитмайди, улар энг кичик қадамни ҳам муҳим деб билади.
Бундан ташқари, сайтдан iPhone, Samsung ва Huawei моделлари учун ҳам қопламалар харид қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди