Фото: Ultra Light Rail Partners
Буюк Британиянинг Ultra Light Rail Partners компанияси BioUltra деб номланган биогазда юрувчи экологик тоза поездни тақдим қилди.
Барча чиқиндилар – инсон фаровонлиги учун
Биогазда ишловчи двигателлар ғояси аввалдан бор эди. Лекин уни амалга самарали татбиқ қилиш ҳануз тажрибалар даражасида эди. Ultra Light Rail Partners эса, биринчилардан бўлиб ғояни амалга ошира оляпти. Поездлар инсон чиқиндиси ва ташлаб юборилган озиқ-овқатлардан олинган қувват ҳисобига ишлайди. Дизел ёқилғисидан воз кечиш дастури доирасида Британиядаги поездларни биогазда ҳаракатланувчи поездларга алмаштириш кўзда тутилган.
2020 йилнинг ёзида Ultra Light Rail Partners инновацион вагонларнинг илк синовларини ўтказди. 20 метр узунликдаги янги поезд 120 йўловчини ташиб, соатига 80 км тезлик билан ҳаракатлана олади.
Албатта, бу каби поездлар яқин орада катта йўловчи ва юк ташувчи поездлар ўрнини боса олмайди. Улар ҳозирча шаҳар ташқарисига қатновчи электричка ва шаҳар трамвайлари ўрнини боса олади. Кўплаб мамлакатларда «ташландиқ» темир йўл излари бор ва улар электрлаштирилмаган. Уларда унча катта бўлмаган дизел ёқилғили поездлар юради. Мана шунақа жойлар учун BioUltra мос келади.
Экологик ишланма Innovate UK давлат агентлиги қўллови билан қилинмоқда. Ultra Light Rail Partners 500 минг АҚШ долларига тенг давлат грантларини олиб, Лонг Марстондаги Motorail тажриба рельсларида синов ҳам ўтказишга улгурди.
Поезд ҳидсиз биометан газида ҳаракатланади. Ундан ташқари, поезд вазни атиги 20 тонна бўлиб, дизелда юрадиган муқобилларидан қарийб икки баробар енгилроқ. BioUltra’нинг бундай енгил конструкцияси рельсларнинг камроқ емирилишига сабаб бўлиб, техник хизмат кўрсатиш харажатларини қисқартиради.
BioUltra поездининг ёқилғи баки сиғими идеал шароитларда 3200 километр юришини таъминлайди. Инсон чиқиндиларида юрадиган янги поездларни ривожлантириш истиқболи анча ойдин – Буюк Британия ҳукумати кичик шаҳарларни миллий темир йўл тизимига интеграция қилиш учун 650 миллион долларлик жамғарма ажратган.
Замонавий ҳаёт тарзига ҳамоҳанг тарзда ҳар бир вагон вирусга қарши функция билан жиҳозланади – ультрабинафша нурлари, мис сатҳлар, антисептиклар ва ниқоблар.
«Биз Британиядаги биометанда ҳаракатланувчи илк поездни ишлаб чиқиш лойиҳасини муваффақиятли якунлаб, Innovate UK’дан иккинчи грантни қабул қилиб олганимиздан мамнунмиз. Бу бизнинг автомобилда саёҳат қилишга қўшимча равишда қулай, замонавий, ишончли ва хавфсиз темир йўл ташувларига диққат қаратувчи бизнесга билдирилган юксак ишонч.
Биз Буюк Британия бўйлаб йирик ва кичик шаҳарларга таклиф эта олиш имкониятига эга бўлишни истаймиз. Шундагина улар ҳавони ифлослантирувчи траснпортни олиб ташлашга ва барчанинг ҳаётини яхшилашга қодир бўладилар», дейди BioUltra лойиҳаси раҳбари Беверли Нильсен. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”