12:24 / 15.02.2021
1 073

Таниқли «устабузармон» яп-янги «Xiaomi Mi 11»ни ёриб кўрди (видео)

Таниқли «устабузармон» яп-янги «Xiaomi Mi 11»ни ёриб кўрди (видео)
JerryRigEverything ютуб-канали юритувчиси Зак Нелсон яқинда глобал бозорга чиққан «Xiaomi Mi 11» флагмани ичида нималар борлигига қизиқди.

Смартфоннинг орт панелини ечишингиз билан (Зак смартфонни аяб ўтиргани йўқ) кўзга кўринадиган биринчи нарса — мисдан ясалган салмоқлигина қувватлаш панели. «Mi 11» симсиз қувватланиши ва 50 Вт.гача кучланишга бардошлилигини таъминлайдиган нарса шу.

Телефон корпусидаги қисмлар яшил винтлар билан қотирилган. Камера блокининг ички томони металлдан ясалган. 4600 мАс батареяси яхлит кўрингани билан икки бўлакдан иборат. Бу смартфоннинг қайта қувватланиш тезлигини оширади.

Смартфоннинг жуда кўп мис, термопласт, графит плёнка ишлатилган мукаммал совитиш тизимига ҳам Зак яхши баҳо берди.

Батафсил видео қуйида (инглиз тилида).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)