Фото: «Eg.ru»
«Forbes» журналида чиққан мақолада киберэксперт Зак Доффман андроид-смартфон ишлатувчиларни «жуда хавфли» иловани ўчириб ташлашга чақирди. Гап юз миллион мартадан кўп кўчириб ўрнатилган бепул ва пулли «SuperVPN» иловалари ҳақида бормоқда.
Экспертга кўра, «сизнинг махфийлигингиз ва хавфсизлигингизни ҳимоялаш»га ваъда берган бу сервис аслида ғирт тескарисини қилмоқда. Хусусан, «SuperVPN» зарарли жосуслик дастурий таъминотини яширинча ишлатиш ва маълумотларни сиздириш билан шуғулланади.
Оммалашган «CyberNews» ҳакерлик форумида «SuperVPN» ҳамда «GeckoVPN» ва «ChatVPN» мижозларининг қурилмалари ва ҳисоб қайдномалари маълумотлари учта базаси сотилаётгани ҳақидаги февраль ойида тарқаган хабар Доффманнинг эътиборини тортган.
«Шуни ҳам таъкидлаш муҳимки, «Google Play» дўконида турли ишлаб чиқарувчиларга қарашли шунга ўхшаш мазмундаги ва логитипли яна камида олтита илова бор», — дея огоҳлантирган «CyberNews».
Доффман фойдаланувчиларга номи таниқли ва синовдан ўтган ишлаб чиқарувчиларнинг иловаларини ишлатишни тавсия қилган. Бепул иловалардан эса яхшиси узоқроқ юринг, деди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди