18:09 / 07.03.2021
1 852

Швейцариялик олимлар кўзи ожизларнинг кўришига ёрдам берадиган кўз тўрпардаси импантини яратди

Швейцариялик олимлар кўзи ожизларнинг кўришига ёрдам берадиган кўз тўрпардаси импантини яратди
Фото: Legion Media
Лозанна федерал политехника мактаби (EFPL) олимлари кўзи ожиз инсонларга буюмлар шаклини кўриш имконини берадиган кўз имплантини яратди, деб хабар беради Esquire.

Нейромуҳандислик кафедраси мудиси Диeго Геззи 2015 йилдан буён 10,5 минг электроддан иборат кўз тўрпардаси имплантини яратиш устида ишлаб келмоқда. У «ақлли» кўзойнаклар билан биргаликда ишлаб, инсонга тасвирни узатади.

Кўзойнакка ўрнатилган камера атрофдаги буюмларни тасвирга олади ва маълумотларни ундаги микрокомпьютерга юборади. Тизим маълумотлар имплант тўрпардадаги электродларга узатиладиган ёруғлик сигналларига айлантиради. Шундан сўнг электродлар тўрпардага шундай таъсир кўрсатадики, инсон тасвирнинг ёруғлик нуқталаридан иборат соддалаштирилган оқ-қора версиясини кўради.

«Бу худди тунги осмондаги юлдузларни томоша қилаётгандек бўлиб, юлдуз туркумларини ажратишни ўрганиб олиш керак», — дейди Геззи.

Бундан ташқари, имплант жуда эгилувчан материал — шаффоф полимердан тайёрланган бўлиб, уни операция вақтида ўрнатиш осон ва тўрпарда билан яхши алоқага киришади. Ҳозирча технология инсонларда синаб кўрилгани йўқ, бироқ таъкидланишича, имплант клиник синовларга тайёр.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Швейцариялик олимлар кўзи ожизларнинг кўришига ёрдам берадиган кўз тўрпардаси импантини яратди