09:00 / 08.03.2021
820

Meizu компанияси 18 ва 18 Pro флагманларини тақдим этди

Meizu компанияси 18 ва 18 Pro флагманларини тақдим этди
Фото: GSMarena
Meizu компанияси иккита флагман смартфони — 18 ва 18 Pro моделларини тақдим этди. Улар шиша ва металлдан ишланган корпус, Snapdragon 888 процессори ва Samsung Galaxy S21’даги каби экранга эга бўлган, деб ёзади «Afisha.uz».

Meizu 18 модели диагонали 6,2 дюймли экранга эга бўлган, 18 Pro’га эса 6,7 дюймли экран ўрнатилган. Иккала моделда ҳам дисплейлардаги пикселлар сони 3200х1440, тасвирнинг янгиланиш частотаси 24 герцдан 120 герцгача, сенсор қатлами сўровининг частотаси — 240 герц. Шунингдек, экранлар HDR10+ ни қўллаб-қувватлайди ва эгасини 0,1 сонияда танувчи бармоқ изи сканерига эга. Ёруғликнинг энг юқори нуқтаси — 1300 нит.

Фото: GSMarena
Янги моделлар ўзидан олдинги авлодлар билан таққослаганда, mEngine 4.0 тактиль «движоги», стереодинамикларга эга бўлган, чанг ва намликдан IP68 стандарти бўйича ҳимояланган. 20 мегапикселли фронтал камераси дисплейнинг юқори қисмидаги қирқимга ўрнатилган.

Meizu 18 камералари:
асосий — 64 Мп, Sony IMX682 датчиги;
ультра кенг бурчакли — 16 Мп, Samsung СS5K3P9SX, 130 даража;
телефото — 8 Мп, OmniVision OV08A10 датчиги, уч карра зум.

Фото: GSMarena
Meizu Pro камералари:
асосий — 50 Мп, Samsung GH1 датчиги;
ультра кенг бурчакли — 32 Мп, Sony IMХ616 датчиги, 130 даража;
телефото — 8 Мп, OmniVision ОV08А10 датчиги, уч карра зум;
3D-камера — 3 Мп, Samsung С5К33D датчиги.

Фото: GSMarena
Смартфонларга Snapdragon 888 процессори, 8 ёки 12 гигабайтли стандар LPDRR5 тезкор хотираси, шунингдек, 128 ёки 256 гигабайтли ички хотира ўрнатилади. Meizu 18 аккумулятор сиғими 4000 мА/соатни ташкил этади ва 36 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга, 18 Pro’даги аккумулятор эса 4500 мА/соат ва 40 ваттли тезкор қувватланиш функцияси мавжуд.

Meizu 18’нинг Хитойдаги нархлари:
Meizu 18 8/128 Гб — 680 доллар;
Meizu 18 8/256 Гб — 727 доллар;
Meizu 18 12/256 Гб — 774 доллар;
Meizu 18 Про 8/128 Гб — 774 доллар;
Meizu 18 Про 8/256 Гб — 850 доллар;
Meizu 18 Про 12/256 Гб — 928 доллар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » Meizu компанияси 18 ва 18 Pro флагманларини тақдим этди