Фото: Gizmochina
Apple виртуал реаллик гарнитурасини яратиш устида иш олиб бораётгани анчадан буён маълум. Hi-Tech.Mail.ru ушбу гарнитурани бошқариш учун мўлжалланган қурилма қандай кўринишда бўлиши мумкинлиги борасидаги маълумот билан бўлишди.
Apple’нинг янги патентида узук кўринишидаги бир жуфт контроллер намойиш этилган. Суратдан кўриш мумкинки, фойдаланувчи қурилмани бош ва кўрсаткич бармоғига тақади. Унинг ёрдамида фойдаланувчининг имо-ишоралари ҳисобга олинади — улар VR-қурилмани бошқаришда буйруқлар сифатида қабул қилинади.
Гарнитуранинг ўзи қачон тақдим этилиши тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Bloomberg’нинг ёзишича, янги қурилма 2022 йилда пайдо бўлиши мумкин.
Ҳозирда ушбу гарнитура учун кучли процессор тайёрланмоқда, у М1 базасида ишлаши тахмин қилинмоқда. Дисплей ҳозирда мавжуд VR маҳсулотларидан кўра яхшироқ тиниқликка эга бўлади. Бу эса унинг нархига таъсир кўрсатади: қурилма Facebook’нинг Oculus, Sony’нинг PlayStation VR ёки HTC гарнитурасидан кўра қимматроқ бўлади (уларнинг нархи 300 дан 900 доллар оралиғида). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Дониёр Тошхўжаев лавозимидан озод этилди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Қирғизистон бюджетига коррупционерлардан мисли кўрилмаган миқдорда маблағ қайтарилди
Исроиллик раввинни ўлдиришда гумонланган уч киши ушланди
Путиннинг ядровий огоҳлантириши — "Орешник" нималарга қодир?
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди