Фото: IXBT
Хитойнинг Meizu компанияси iPhone эгаларини ўзига жалб этишга уринмоқда. Ишлаб чиқарувчи iPhone фойдаланувчиларига Meizu 18 ва Meizu 18 Pro флагманларини бепул синаб кўришни тавсия этяпти, деб хабар беради IXBT.
Смартфонларни бепул синовдан ўтказишда қуйидаги ҳолларда рухсат берилади:
- ҳеч қачон Meizu смартфонларидан фойдаланмаган iPhone эгалари;
- кичикроқ экранга эга флагманларни маъқул кўрувчи фойдаланувчилар;
- махфийлик ва хавфсизликка алоҳида эътибор қаратувчи фойдаланувчилар.
Meizu расмийларининг маълум қилишича, Meizu 18 смартфони худди iPhone каби хавфсизлик ва фойдаланувчи маълумотларини ҳимоя қилишга мўлжалланган. Бундан ташқари, компаниянинг таъкидлашича, Meizu 18’дан фойдаланган инсон қўлида iPhone қурилмасини ушлаб тургандек ўзини ҳис қилади.
Аввалроқ Meizu ўзининг янги моделини iPhone смартфонларига устига қўшимча пул тўлаб, алмаштириш акциясини йўлга қўйганди. Ишлаб чиқарувчи янги Meizu 18 ва Meizu 18 Pro харидорлари ўз iPhone’ларини топширса, уларга жуда жозибадор чегирмаларни таклиф этмоқда.
Компаниянинг маълумотларига кўра, Meizu 18 ва Meizu 18 Pro’нинг янги фойдаланувчиларини 45 фоизи бунга қадар Apple смартфонларини ишлатган фойдаланувчилар ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди