Ўзбекистоннинг интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида ўрни юқорилаб бормоқда. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирликнинг маълум қилишича, Ookla компанияси Speedtest.net сервисининг 2021 йил апрель ойи натижаларига оид янги маълумотларига кўра Ўзбекистоннинг мобил интернет тезлиги яхшиланган.
Бир йил ичида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича 1,5 баробарга (51,8 фоизга) ўсганлиги қайд этилган (яъни 2020 йил апрель ҳолатига кўра 25,82 Мбит/секунддан 2021 йил апрель ҳолатига кўра 39,2 Мбит/секундгача). Сўнгги уч йил ичида эса Ўзбекистонда симли интернет тезлиги уч баробарга ўсган.
Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсаткичлар қайд этилган. 2021 йил апрель ойи натижаларига кўра, Ўзбекистон яна тўртта поғонага кўтарилган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги 9,68 Мбит/секунддан (2020 йил апрель ҳолатига кўра) 17,28 Мбит/секундгача ўсган (2021 йил апрель ҳолатига кўра). Бир йил ичида ушбу кўрсаткич 78,5 фоизга кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ташқи интернет каналининг тезлиги сониясига 1800 Гбитга етказилиши маълум қилинганди. Лойиҳанинг техник-иқтисодий параметрлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 апрелдаги қарори билан қабул қилинган, аммо ҳужжатда лойиҳани амалга ошириш муддати кўрсатилмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди