18:04 / 12.06.2021
1 017

«Россия куни» муносабати билан корпусига соат ва герб туширилган iPhone 12 пайдо бўлди

«Россия куни» муносабати билан корпусига соат ва герб туширилган iPhone 12 пайдо бўлди

Фото: Caviar
Флагманларнинг ғайриоддий версияларини тақдим этиш билан танилган Caviar компанияси 12 июнь — Россия кунини ўзига хос нишонлаш мақсадида iPhone 12 линейкаси базасидаги янги коллекциясини яратди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Коллекциядаги энг ҳайратланарли модель — «Tourbillion Россия». Смартфон корпуси титан ва олтиндан ишланган, орқа қисмига турбиёнли соат ва Россия герби туширилган. Нархи — 644 минг рубль (8900 доллар).

«Кучли Россия» модели учун компания «пиширилган» карбондан фойдаланган — мазкур материал Италиянинг «Илғор композицион конструкциялар лабораторияси» асосчиси Паоло Фераболи томонидан 2006 йилда Lamborghini компанияси учун яратилган. Нархи — 379 минг рубль (5250 доллар).

Фото: Caviar
Навбатдаги моделга «Бой Россия» номи берилган. Моделнинг асосини емирилишларга бардошли олтин аралашмаси ташкил этади. Россия герби ҳам олтиндан ишланган, декоратив элементлари бриллиантлар билан безатилган. «Кремль деворлари» рангидаги енгил композит ҳам бор бўлиб, унга анъанавий нақшлар туширилган. Нархи — 1 375 000 рубль (19 минг доллар).

Фото: Caviar

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » «Россия куни» муносабати билан корпусига соат ва герб туширилган iPhone 12 пайдо бўлди